«гулжаҳон йўлдошева» тегли мақолалар


Олий суд Гулжаҳон Йўлдошеванинг ишини апелляцияда такроран кўриш учун қайтариб юборди
7 сентябрь 2022, 10:25

Олий суд Гулжаҳон Йўлдошеванинг ишини апелляцияда такроран кўриш учун қайтариб юборди

Олий суд Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева киритган апелляция шикоятини кўриб чиқишда судлов ҳайъати ЖПКнинг 6 та моддаси талабларини бузган деб топди. Иш апелляцияда такроран кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят судига қайтарилди.

Собиқ бош инфекционист Гулжаҳон Йўлдошевага суд ҳукми ўқилди
5 апрель 2021, 19:30

Собиқ бош инфекционист Гулжаҳон Йўлдошевага суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг собиқ бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қарийб 3,5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Прокурор суддан Гулҳажон Йўлдошевани 5 йилга озодликдан чеклашни сўради
5 март 2021, 18:05

Прокурор суддан Гулҳажон Йўлдошевани 5 йилга озодликдан чеклашни сўради

Прокурор Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулҳажон Йўлдошевани 3 йилгача муайяан ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 5 йилга озодликдан чеклашни сўради. Адвокатлар эса бошқача фикрда. Йўлдошеванинг ҳимоячилари жиноят иши вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда Чирчиқ шаҳар прокурори ташаббусида қўзғатилганини айтмоқда.

Судгача Гулжаҳон Йўлдошевани айбдорга чиқарган прокурор Бош прокуратурага ишга ўтди
28 январ 2021, 17:19 1

Судгача Гулжаҳон Йўлдошевани айбдорга чиқарган прокурор Бош прокуратурага ишга ўтди

Бахтиёр Иброҳимов Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Чирчиқ шаҳар прокурори сифатида ишлаган. Иброҳимов Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг иши судгача етиб бормасидан ОАВларда айбдор деган фикрни илгари сургани билан кўпчилликка таниш.

«Дастлабки тергов органи томонидан айблов асоссиз қўйилган» — Гулжаҳон Йўлдошева
21 декабр 2020, 13:55

«Дастлабки тергов органи томонидан айблов асоссиз қўйилган» — Гулжаҳон Йўлдошева

Гулжаҳон Йўлдошева судда берган кўрсатувлари давомида дастлабки тергов органи томонидан айблов асоссиз қўйилганини таъкидлади. Қолаверса, Фаррух Рустамовнинг ўлимига алоқаси йўқлигини, шифохонадан олиб кетилаётганида уйда, фарзанди бетоблиги боис унинг олдида бўлганини маълум қилди.

Гулжаҳон Йўлдошева судда Фаррух Рустамовнинг ўлимига умуман алоқаси йўқлигини айтди — адвокат
17 декабр 2020, 16:30

Гулжаҳон Йўлдошева судда Фаррух Рустамовнинг ўлимига умуман алоқаси йўқлигини айтди — адвокат

Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг адвокати у Фаррух Рустамовнинг ўлимида умуман алоқаси йўқлигини айтганини маълум қилди. Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан жиноят иши юзасидан суд жараёнида унинг кўрсатмаси тингланди.

Гулжаҳон Йўлдошева ишига оид суд бошланди
27 ноябр 2020, 18:37

Гулжаҳон Йўлдошева ишига оид суд бошланди

Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ва яна тўрт нафар шахсга оид жиноят ишини суд бошланди. Йўлдошеванинг адвокати эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраб, ҳимояси остидаги шахс айблов ҳулосаси билан таниш эмаслигини маълум қилди. Қолаверса, суд вақтида унинг ҳанузгача вилоят бош инфекционисти экани таъкидланди.

Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан тергов якунланиб, жиноят иши судга юборилди
17 ноябр 2020, 13:23

Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан тергов якунланиб, жиноят иши судга юборилди

Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан тергов якунланди. Суд ишини Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди раиси кўриб чиқади. Йўлдошеванинг адвокати айбловлар асоссиз эканини айтмоқда. «Ҳозир тақдим қилинган айблов бўйича 20 та эпизод тақдим қилинган», — деди адвокат. У, шунингдек, тарқатилаётган хабарлар Йўлдошеванинг оиласига руҳим босим ўтказаётганини айтмоқда.

Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори уй қамоғига ўтказилди
7 октябр 2020, 14:06

Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори уй қамоғига ўтказилди

8 сентябрь куни ҳибсга олинган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилди. Аввалроқ Саида Мирзиёева жазо чорасини ўзгартиришни сўраган эди. Худди шундай сўров Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам билдирилди — бироқ бош шифокор қамоқдан чиқарилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг.

Гулжаҳон Йўлдошеванинг қўлга олинишига реаниматолог Фаррух Рустамовнинг ўлими сабаб бўлган
15 сентябрь 2020, 16:23

Гулжаҳон Йўлдошеванинг қўлга олинишига реаниматолог Фаррух Рустамовнинг ўлими сабаб бўлган

Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошеванинг ҳибсга олинишига реаниматолог Фаррух Рустамовнинг коронавирусдан вафот этгани сабаб бўлгани маълум қилинди. Марҳум вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан тақдирланган.

Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокорига жиноят иши қўзғатилди
10 сентябрь 2020, 21:11 1

Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокорига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева 250 млн сўмдан зиёд маблағларни талон-торож қилиш ҳамда мансабга совуққонлик билан қараш айблари билан қамоққа олинди. У Чирчиқдаги гўзаллик салонида қўлга олинди. Августда у шифохона учун ускуналар ҳамда тиббий ходимлар учун мукофот пуллари берилмаётгани ҳақида маълум қилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг